Ҳақиқий севги

Есть реклама
10 тыс.+
(количество скачиваний)
Возрастные ограничения
3+
Скриншот
Скриншот
Скриншот
Скриншот
Скриншот

Описание

МУҲАББАТ ТАъЛИМИ
Нақшбандия тариқати қадимги Турон, ҳозирги Ўзбекистон ҳудудидан бутун оламга ёйилди. Бу ҳаётбахш тариқатнинг етук вакиллари бугунги кунда бутун ер юзида мавжуд. Ана шундай муршиди комиллардан бири ҳазрати шайх, доктор, профессор Маҳмуд Асъад Жўшондирлар.
Маҳмуд Асъад Жўшон Ватан жиҳатидан (ота-боболари) асли Бухорои шарифдан, шажарада ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам авлодидан, яъни, саййид, Нақшбандия силсиласида эса 40-муршиди комилдирлар. Туркиянинг Осиё қисмида – тоғли Чаноққалъада истиқомат қиладилар.
У киши – 30 дан ортиқ маърифий, фиқҳий ва тасаввуфий китоблар, 400 дан зиёд мақола муаллифи. Араб, форс, инглиз, олмон (немис), тилларини яхши билган олим Марказий Осиё, Шарқ мамлакатлари, АҚШ, Япония, Олмония, Дания, Австралия, Голландия каби ўлкаларни кезиб, Исломий тасаввуф мавзуида жонли суҳбатлар, маърузалар қилганлар. Тафсир, ҳадис, фиқҳ, эътиқод ва тасаввуф илмида етук бўлган бу аллома теграсидаги талаб аҳлининг маънавий камолотига кўра, «Шайхи валитарош», яъни авлиёлар етиштирувчи шайх деб аталмоқдалар.
Қўлингиздаги китоб Маҳмуд Асъад Жўшон ҳазратларининг бир нечта асарларидан саралаб олинган муҳаббат сабоқларидир. Унда Исломнинг асл моҳияти ихтилофлар, жанжаллар ва низолар эмас, балки эзгулик ва меҳр-муҳаббат эканлиги уқдирилган, қандай қилиб Аллоҳнинг севикли бандаси бўлиш йўллари, маънавий камолот асослари баён этилган.
Ўқиганлар бу китобдан, яхши баҳралар олиб, поклик, ҳалоллик ва гўзаллик билан яшаб, камолот касб этишларини Аллоҳ таоло насиб айласин!..
ҲАҚИҚИЙ СEВГИ
Шайх Маҳмуд Асъад Жўшон
Последнее обновление
20 окт. 2023 г.

Безопасность данных

Чтобы контролировать безопасность, нужно знать, как разработчики собирают ваши данные и передают их третьим лицам. Методы обеспечения безопасности и конфиденциальности могут зависеть от того, как вы используете приложение, а также от вашего региона и возраста. Информация ниже предоставлена разработчиком и в будущем может измениться.
Данные не передаются третьим сторонам.
Данные не собираются
Данные шифруются при передаче
Удалить данные невозможно.

Новые возможности

Ҳақиқий севги