Истиғфорнинг 40 хосияти
Муаллиф: Зиёвуддин Раҳим
Меҳрибон Парвардигоримиз Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамду санолар айтамиз. Муаллим Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога, у зот оила аъзоларига, саҳобаларига салавотлар, саломлар йўллаймиз.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қилганлар: “Кимда-ким кўп истиғфор айтса, Аллоҳ ўша (банда) учун ҳар қандай ғам-ташвишдан қутулиш, тангликдан чиқиш йўлини (пайдо) қилади, уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантиради”.
Набий алайҳиссалом бизни истиғфор айтишга буюрганлар, бу борада ўзлари ўрнак бўлганлар.
Ривоятларда келишича, у зот бир кунда 100 марта истиғфор айтардилар.
Маълумки, ўтмишда ўтган улуғ зотлар, азиз авлиёлар, солиҳ кишилар ҳам истиғфор айтишган.
Зеро, истиғфорнинг хосияти кўп. Жумладан, истиғфор айтсак, гуноҳларимиз кечирилади, устимизга хайр-барака ёғилади, неъматлар зиёда бўлади, ғам-ташвишлар арийди, қалбимиз покланади.
Қолаверса, истиғфор билан эл-юртимиз тинч-омон, соғлиғимиз мустаҳкам бўлади, боғ-роғлар тотли мевалар билан тўлади, ариқларда зилол сувлар оқиб туради, ҳаётимизга файз-барака киради.
Последнее обновление
16 окт. 2023 г.