Ушбу илова намоз ўқишни энди бошлаётганлар учун энг зарур билимларни ўзида тўплаган.
ИСЛОМ ВА ИМОН ШАРТЛАРИ
Ислом тинчликка, покликка, инсонийликка, меҳр-мурувватга, ватанпарварликка, илм олишга чақирувчи диндир. У инсонни икки дунё саодатига етказади.
Қуйидагилар Ислом динининг рукнларидир:
1. Имон.
2. Ҳар куни беш маҳал намоз ўқиш.
3. Рамазон ойида ўттиз кун рўза тутиш.
4. Закот бериш. Закот Исломда молиявий ибодатдир. Яъни бойлиги нисобга (муаййан миқдорга) етган мусулмоннинг йилда бир марта ҳақдорларга закот бериши фарз.
5. Ҳаж қилиш. Бу амал моддий жиҳатдан қурби етадиган мусулмонларгагина фарздир.
Қуйидагиларга ишонган киши имонлидир:
1) Аллоҳга;
2) Аллоҳнинг фаришталарига;
3) Аллоҳнинг китобларига;
4) Аллоҳнинг пайғамбарларига;
5) Охират кунига;Мен ҳам намоз ўқийман
6) Тақдирга, яъни яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам Аллоҳдан эканига;
7) Ўлимдан кейин қайта тирилмоққа.
МЕН ҲАМ НАМОЗ ЎҚИЙМАН
Масъул муҳаррирлар: Абдулазиз МАНСУР, Анвар ТУРСУН
Таҳрир ҳайъати: Нуруллоҳ МУҲАММАД РАУФХОН Муҳаммад ШАРИФ ЖУМАН Нуриимон АБУЛҲАСАН
Нашрга тайёрловчи: Абдуллоҳ МУРОД ХОЛМУРОД ўғли
Тартибловчи: Қудратуллоҳ ЖУМА ўғли
Мусаҳҳиҳа: Райҳона ХОЛБЕК қизи
Оятлар таржимони ва изоҳлар муаллифи Абдулазиз МАНСУР
Тошкент «Янги аср авлоди» 2003
Последнее обновление
10 окт. 2023 г.